Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Марғилонлик Камронбек Икромов ҳамда Мадинабону Убайдуллаевалар ҳам ота-оналарининг вафотидан сўнг бувиларининг васийлигига олинган эди.
Давлатимиз раҳбарининг чексиз эътибор ва ғамхўрликлари остида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бугун К.Икромов ва М.Убайдуллаеваларга барча замонавий қулай шарт-шароитларга эга квартиралар калитлари шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов томонидан тантанали топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси подполковниги О.Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Ҳозирги кунда Фарғона давлат университетида имтиёзли равишда давлат гранти асосида 2-босқичда таълим олиб келаётган Мадинабону Убайдуллаева ва ўз тадбиркорлигини бошлаш арафасида турган Камронбек Икромовлар кўрсатилаётган эътиборни ўзларининг келажакдаги эришажак муваффақиятлари билан оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини таъкидладилар.