Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Бизнинг мақсадимиз

Ҳозирги кунда, барчамизнинг эътиборимиз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширишга қаратилмоқда.
Мазкур борада, Муҳтарам Президентимиз Қарорларига асосан республикамиздаги “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Болалар уйлари Миллий гвардияга бириктирилди.
Миллий гвардия “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмасининг болалар маҳаллалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди Шулардан келиб чиқиб, Миллий гвардияга бир қатор қўшимча вазифалар юкланди:
Хусусан:
муассаса тарбияланувчиларини ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш;
муассасаларда сифатли таълим ва тарбия жараёнини йўлга қўйишга, уларнинг маиший шарт-шароитлари яхшиланишига, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш;
замонавий усул ва шакллардан фойдаланган ҳолда жисмонан соғлом, маънавий етук ва дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни спорт турларига қизиқтириш ва тўгаракларга жалб этиш.
Юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш учун Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари таркибидан меҳрибонлик болалар муассасаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимларига офицерлар тайинланди.
Меҳрибонлик болалар муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул, Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ва “Меҳрибонлик” болалар муассасалари билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.
Меҳрибонлик борлалар муассасалари фаолиятини тизимли ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларни методологик таъминлаш, халқаро тажрибани ўрганиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан ишлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш юзасидан Жамоат хавфсизлиги университетида “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси” ташкил этилди.

2021 йил октябрь ойидан бошлаб (Фармонга кўра, ўқув машғулотлари 2022 йил январь ойидан бошланиши режалаштирилган эди, лекин гап болалар фаровонлиги ҳақида кетаётгани учун бу курслар муддатидан олдин бошланган ), шу кунгача мазкур кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув курслари ва шунингдек, 301 нафар Меҳрибонлик , Оилавий ҳамда Болалар уйлари , 29 нафар SOS болалар маҳаллалари уюшмаси тарбиячилари билан ўқув семинарлари ўтказилди. Шу билан бир қаторда, Республика бўйича 57 нафар психолог ва 19 нафар фарзанд асраб олувчиларга курсларни тамомлаганликлари тўғрисида сертификатлар топширилди. Курслар жорий йилнинг май ойигача давом этади.