Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари дам олаётган "Гулбаҳор" болалар соғломлаштириш оромгоҳида хавфсизлик қоидалари бўйича машғулотлар ўтказилди. Мазкур дарслар Тошкент шаҳар ФВБ Чилонзор туман бўлими ёнғин ўчирувчилар ва шифокорлар томонидан олиб борилди.
Болалар ёнғинларнинг асосий сабаблари ҳақида маълумотларга эга бўлиб, ёнғин ўчиргичидан тўғри фойдаланишни ўргандилар.
Шифокорлар, ўз навбатида, иссиқлик ва қуёш уришидан қандай ҳимояланиш ҳақида тушунчалар бериб,болаларга бош кийим кийишни ва кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилишди.
Бундан ташқари, ўғил ва қизларга сув ҳавзасида чўмилиш қоидалари эслатилиб, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўймаслик лозимлиги тушунирилди.