Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти Қарши шаҳрида жойлашган “Мурувват” интернат уйига ташриф буюриб, муассасада учрайдиган қатор камчиликлар билан яқиндан танишган эди.
Ташриф давомида, мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан билдирилган камчилик ва таклифлар чуқур ўрганилиб, муаммони бартараф этиш борасида тегишли чора тадбирлар белгиланган эди.
Жорий йилнинг 26 август куни “Мурувват” уйида тарбияланаётган болажонлар учун яна бир эсда қоларли кунлардан бири бўлди. Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан имконияти чекланган болажонларга фойдаланишлари учун сунъий қопламали 3 та сузиш бассейнлари жойлаштирилиб, ишга туширилди.