Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли Имконияти чекланган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди. Дарс давомида ўқувчиларга камондан тўғри ва аниқ ўқ отиш техникаси, жисмоний ва психологик тайёргарлик, шунингдек, камондан отишнинг тарихий аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, ўқувчилар эгаллаган назарий билимларини амалда синаб кўрдилар. Камондан отиш бўйича ўтказилган ушбу дарслар иштирокчиларга нафақат спорт техникаларини ўрганиш, балки уларда масъулият ва интизом ҳиссини шакллантиришга ҳам қаратилган.