Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари, вилоятдаги Оилавий уйлар фарзандлари, “СОС-Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси Урганч филиали болалари Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театрига олиб борилди. Болалар эътиборига "Беғубор болалик" номли спектакль ҳавола этилди.