Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 30-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари ва ходимлари Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан биргаликда баҳор ва янгиланиш айёмини нишонлади.
Болалар, педагоглар, бўлажак созандалар ва уларнинг устозлари биргаликда байрам дастурини туздилар ва саҳнани ўзлари ясаган гуллар билан безатдилар. Барча пазандалик ихлосмандлари миллий таомлар тайёрладилар.
Дастурда баҳор, табиатнинг уйғониши, она юртга муҳаббат ҳақида, шунингдек,театрлаштирилган саҳна кўриниши, қўшиқлар, рақслар, шеърлар ижро этилди.
Мазкур тадбир орқали ҳаёт, баҳор ва Ватан мадҳи тараннум этилди.