Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси мутахассислари томонидан Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 6-сонли Оилавий болалар уйида фарзандликка олинган 5 нафар тарбияланувчиларнинг оилага мослашувчанлиги ўрганиш мақсадида ташриф буюрилди. Ташриф давомида ота-онага мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари, фарзандларнинг оилага ижтимоий мослашувига оид тавсиялар берилди.