Куни кеча, Бухоро вилояти прокуратураси ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида вилоятдаги "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари учун шахмат ҳамда шашка спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки мазкур мусобақада, 1-,5-, 7-,9-сонли "Оилавий болалар уйи"нинг жами 20 нафардан зиёд тарбияланувчилари иштирок этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб бўлган иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларига эга бўлдилар.