12.6.2025
57
“Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан ёзги таътил вақтида болалар ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида Чуст туманидаги «Оби-Ҳаёт» болалар оромгоҳида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида спорт мусобақалари ҳамда замонавий қуроллар ва ҳарбий техникаларининг намойиши ўтказилди.