Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармаси томонидан Косон тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси билан ҳамкорликда тумандаги оилавий болалар уйида тарбияланаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган ўғил-қизларни 14 ёшидан бошлаб касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида "Косон Бахт текстил"да саёҳат ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида ёш авлод ишлаб чиқариш, тикиш ва бичишга оид кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Шу билан бир қаторда, ушбу касбга қизиқиши бор бўлган ёшлар малакали мутахассислар назорати остида ўз имкониятларини синаб кўришди.