Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган 250 нафар ёшлар учун ташкил этилган "Очиқ эшиклар куни" тадбири доирасида турли кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб, машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари олиб борилди.