Байрам арафасида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган 150 нафар болалар учун қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Биринчи ташриф маскани ҳайвонот боғи бўлди. Болалар учун узоқ мамлакатларда ва бошқа қитъаларда яшовчи ҳайвонларни кўриш нафақат қизиқ, балки бу ҳудудларнинг табиати, ҳайвонлар ҳақида кўп нарсаларни ўрганиш фойдали бўлди. Кейин ёш саёҳатчилар «Анҳор» кўнгилочар боғига боришди. Бу ерда ўғил ва қизларни Ҳиёбон маъмурияти вакиллари кутиб олишди. Улар меҳмонларни ҳиёбон бўйлаб экскурсия қилдириб, аттракционлар ва каруселларда учишга таклиф қилишди. Шу билан бирга ушбу кун кинотеатрда болаларнинг кино томоша қилиши билан якунланди.
Кун хурсандчиликларга бой бўлди. Хайрлашув олдидан ҳар бир болага совғалар улашилди. Хурсанд бўлган болалар уйга қайтиб, кўрганлари ва эшитганлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашишди.