1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳар Маданият маркази қошидаги "Ширинтой" ҳаваскорлик қўғирчоқ театри ижодкорлари иштирокида Бўка туманидаги 15-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйида "Бахтиёр болалик" номли байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир дастурида қўғирчоқ театри ҳамда "Баҳор" рақс дастаси томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ва рақслар ижроси барча иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
Шунингдек, учрашув давомида ёш авлоднинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом ва комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилаётган саъй- ҳаракатлардан юзасидан фикрлар алмашилди.