Байрам арафасида пойтахт оилавий болалар уйларидаги болалар учун «Анҳор» кўнгилочар боғига саёҳат уюштирилди.
Деярли бутун кун давомида ҳиёбон аттракционлари ўғил ва қизларнинг ихтиёрида бўлди. Болалар каруселларда, "Американские горки" да учишди, болалар автодромида мусобақалар уюштириб, эсдалик учун суратга тушишди. Ўзбекистоннинг миниатюрада қайта ясалган меъморий диққатга сазовор жойлари орасидаги "кўчалар" бўйлаб сайр қилиб, йўлбошчиларни диққат билан тинглашди.
Ва, албатта, болалар ҳиёбонларда ота-оналари билан бўлишса-да, бу кун улар узоқ вақтлик дўстлари билан учрашиш бўлиб эсда қолади.