Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан 1-сонли оилавий болалар уйида байрам тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирда болажонлар ўзлари тайёрлаган куй-қўшиқлар ҳамда миллий рақслар ижроси билан устозларини муборакбод этишди. Масъул ходимлар томонидан ўзининг фидойилиги ва жонкуярлиги билан болаларга таълим беришда жонбозлик кўрсатиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди.