Мазкур кўрик-танлов халқимизга хос энг улуғ қадрият бўлмиш - оилани асраб-авайлаш, унинг жамият ҳаётидаги роли нақадар муҳим эканлигини англаш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек , ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.
Кўрик-танлов қоидасига кўра, иштирокчилар 3 та шарт бўйича беллашишди. Барча шартлар ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.
Энг юқори натижаларни қўлга киритган ва барчанинг эътирофига сазовор бўлган Хива шаҳар Газчи маҳалласида яшовчи Якубовлар оиласи "Инсонпарвар оила" номинацияси бўйича Хива шаҳар ва туманда фахрли 1- ўринни олиб Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шу билан бир қаторда мазкур оила Вилоят босқичига ҳам йўлланмани қўлга киритди.