Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Термиз шаҳар ва Термиз туман ҳокимлиги ташаббуси билан саҳоватпеша тадбиркор Х.Юсуфжонов томонидан кўмакка мухтож оилаларнинг 18 нафар болалари учун суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Термиз шаҳридаги “Оқшом” тантаналар саройида бўлиб ўтган мазкур тадбир Термиз туманидан 8 нафар, Термиз шаҳридан 10 нафар ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда патронатга олинган оилалар фарзандлари иштирокида ўтказилди ва тўй болаларига ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.