20 апрелда нишонланадиган етимлар куни Бутунжаҳон хайрия ташкилоти (WOC) томонидан илгари Жаҳон етимлар маркази номи билан таъсис этилган. Мақсад - ота-онасидан айрилган болаларга ғамхöрлик қилиш ва эътибор бериш. Дарҳақиқат,ёш бола учун бу энг оғири- отасиз, онасиз ёки бир вақтнинг ўзида иккаласидан ҳам жуда boʻlishdir...
Дунёда меҳр ва эътиборга муҳтож юз миллионлаб етимлар бор. Кўпгина етимлар қийин аҳволда бўлиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоя ва тиббий ёрдамга муҳтождир.
Инсонларнинг етим болалар учун қиладиган энг катта яхшилиги бу-меҳрибон ва инсонпарвар бўлган ҳолда, оила барпо этиш, уларни самимий меҳр-муҳаббат билан тарбиялаш, қалбларини илиқлик билан иситиш, ҳаётини яхши томонга ўзгартиришдир.