125 та Оилавий болалар уйларида 756 нафар бола ота-она қарамоғида вояга етмоқда.
232 нафар тарбияланувчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга кирди;
120 нафар тарбияланувчи вояга этганлиги сабабли (18 ёшга тўлган) меҳрибонлик уйларини тарк этди;
14 та Меҳрибонлик уйлари, 4 та болалар шаҳарчаси ва 5 та болалар уйи (гўдаклар уйлари) ёпилди. Қолган 2 та “Меҳрибонлик” уйида бугунги кунда 251 нафар бола тарбияланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъул ходимларига юқоридаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: бу орқали сиз, қаерга ва қай тартибда юзланиш кераклиги тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўласиз.