Пойтахтимизда жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тарбияланувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, куй-қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари ижро этилди. Юқори кайфиятда бўлиб ўтган тантанали кеча барчага бирдек манзур бўлди.