Жамоат хавфсизлиги университети томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини от спортига қизиқтириш бўйича тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча университетнинг Қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони томонидан 21-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан от спортини ривожлантириш ва уларнинг отларга бўлган меҳрини ошириш мақсадида амалий машғулот ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Университетда от спорти тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, отларга қизиқадиган ёшлар ушбу тўгаракка аъзо бўлиши мумкин.