А.Хлебушкина номидаги "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари учун "Ал-Хоразмий" Президент мактабидаги машғулотлар улар учун энг кўп ҳайратга солган фаолият соҳаси – веб-дизайн билан танишишларига ажойиб имконият бўлди. Келажакда бу севимли машғулот улар танлаган касбга айланиши мумкин. Курсларни муваффақиятли тугатган беш нафар қиз сертификатга эга бўлди ва улардан бири Ленура Абдулхакова танловда фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Мазкур курслар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва “ Ўзбекистон рақамли авлод” (Digital Generation Uzbekistan) жамоатчилиги билан ҳамкорликда ташкил етилди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари компьютер саводхонлиги курсларида иштирок этди.