Тадбир бошида давлатимиз рамзларига ҳурмат ифодаси сифатида Давлат байроғи кўтарилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилди. Байроғимиз ранги, тимсоллари, унинг тарихий ва маънавий аҳамияти ҳақида ёшларга махсус тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг, барча ёш иқтидорли тарбияланувчилар «Байроғимиз-фахримиз-ғуруримиз» шиори остида расмлар чизишди.