“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

24 нафар ўғил-қизларга имтиёз асосида олий таълимга ўқишга қабул қилинганликлари бўйича талабалик гувоҳномалари топширилди

21.1.2023 1366

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги қарори асосида олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилишнинг умумий сонидан Меҳрибонлик муассасалари битирувчилари учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосида қабул квоталари SOS – болалар маҳаллалари, Оилавий болалар уйлари фарзандлари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка олинган болалар учун ҳам тадбиқ қилина бошлади.
Маълумот учун: ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан белгиланиб, 2021/2022 ўқув йилида жами 267 нафар,2022/2023 йилда бўлса, жами 790 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишга қабул қилинди. Шундан 24 нафари (улардан 16 нафари васийликдаги, 5 нафари Меҳрибонлик уйининг битирувчилари ва 3 нафари Оилавий болалар уйларининг фарзандлари) Жиззах вилояти ёшларини ташкил этади.
Куни кеча Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича "Қўриқлаш" бошқармасида ёшларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганликлари бўйича талабалик гувоҳномасини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов, Жиззах Давлат педагогика университети ўқув ишлари проректори Ботир Тўхтамишов, Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш котибияти мудири Наргиза Мавлонова, вилоят Халқ таълими Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Элбек Усмонов, Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулнора Икромова ва Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар, бугунги мураккаб глобаллашув даврда жамиятимизда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ёшларимизни турли зарарли ғоя ва таҳдидлардан асраш, уларни ўз мустақил фикрига эга, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаб, ёшларга кўпроқ тил ўрганиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида янгиликлардан хабардор бўлиш кераклигини тавсия этди.
Шундан сўнг, уларга тантанали равишда талабалик гувоҳномалари, Миллий гвардия қўмондонлиги ташаккурномаси ҳамда бадиий китоблар топширилди.