Жиззах шаҳрида жойлашган 29-сонли “МЕҲРИБОНЛИК УЙИ” тарбияланувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ўқувчи ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Бўлиб ўтган тадбир давомида тарбияланувчилари ўзларининг китобхонлик, ашула ва рақс ҳамда турли кўринишдаги саҳна кўринишлари билан иштирок этдилар.