Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларда яшаётган болаларни оилага яқин муҳитда, билимли ва касб-ҳунарли этиб тарбиялаш учун, “Меҳр дафтари” доирасида бошлаган ишларни изчил давом эттириш барчамизнинг бурчимиздир.
Бу борада олиб бораётган ишларимизнинг амалий натижаси сифатида бир мисол келтирмоқчиман.
Кейинги 3 ой давомида олижаноб инсонлар томонидан ана шундай даргоҳларда тарбияланаётган ўнлаб болалар фарзандликка қабул қилинди.
Шу туфайли 3 та Меҳрибонлик уйи, 1 та Болалар шаҳарчаси ўз фаолиятини тугатгани, айниқса, эътиборлидир.