Яшнобод тумани қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун спорт тадбири ташкил этилди.
Барча иштирокчилар беллашувлар мобайнида камондан отиш бўйича ўзларининг маҳоратларини ҳар томонлама кўрсатиб борди. Камондан отиш жуда қизиқарли спорт тури бўлиб, инсонни ҳам ақлан ҳам жисмонан ривожланишига таъсир кўрсатади. Тадбир қизиқарли ва қувончли лаҳзаларга бой тарзда бўлиб ўтди.