Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи Сатторовлар оиласи 29-Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил болаларни ўз оиласи бағрига қабул қилиб, халқимизга хос эзгу ишга қўл урди. “Янги Ўзбекистон” деб номланган навбатдаги оилавий болалар уйига ёшлар масъул шахслар, маҳалла фаоллари ва яқин қариндошлари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.