Жорий йилнинг июнь ойи давомида “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган спорт ва ватанпарварлик тадбирларида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БИРЛАШАЙЛИК” шиори остида фестивал бўлиб ўтди.
Ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида Термиз шаҳридаги Аманова Барно, Халиқова Муҳаббат ва Зарнигор Давлатовалар хонадонидаги болажонлар ҳам тадбирга жалб этилди. Шунингдек, мазкур тадбирда маҳаллий аҳоли, спортсевар ёшлар ҳам фаол иштирок этишди. Асосий мақсад- ёшлар ўртасида соғлом турмуш-тарзини шакллантириш ва спортнинг оммавийлигини таъминлашдир