Одатда аёлни баҳор фаслига, баҳорни эса гўзал аёлларимизга қиёслашади. Дарҳақиқат, ўлкамиз узра ўз тароватини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.
Таъкидлаш жоизки, айни кунларда юртимизда баҳор нафаси кезиб юрган дамда мамлакатимизнинг барча жойларида байрам тадбирлари ташкил этилиши албатта, тинчлик, сарҳадларимизнинг дахлсизлигидан далолатдир.
Шу маънода, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан, Бухоро шаҳридаги Жўраевлар хонадонига ташриф амалга оширилиб, фарзандлар ҳолидан хабар олинди. Шу билан бирга болажонларга совғалар ҳамда китоблар жамланмаси тортиқ қилиниб, самимий суҳбат ташкил этилди.