Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари томонидан вилоятдаги Хакимовлар, Матмуродовлар, Зокиров, Аминов, Каримқуловлар оилалари фарзандлари билан психодиагностик, психологик суҳбатлар ҳамда психопрофилактик ишлар олиб борилди. Суҳбат давомида билим олишга бўлган қизиқишлари ўрганилиб, келгусида етук мутахассис бўлиб, касб-ҳунар эгаллашлари юзасидан керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Ушбу психологик ишлардан асосий кўзланган мақсад, фарзандларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаб боришдир.