А. Хлебушкина номидаги 22-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясига "ФВВда бир кун" тадбирига таклиф этилди. Йигитларга кийим-бош берилди ва улар Академия курсантлари билан биргаликда олий таълим муассасаси жадвалига мувофиқ кунни ўтказишди. Улар тонгда туриш, жойларни йиғиш, навбатга туриш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргандилар, шунингдек, жисмоний тарбия машғулотларида қатнашдилар, овқатландилар, бўш вақтларида эса футбол ўйнадилар. Хайрлашаётганда Академия раҳбарияти болаларга бу ерда ўтказган вақтини эслатадиган совғаларни тақдим этди