Мамлакатимизда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардияга давлатимиз Раҳбарининг қарорига асосан республикадаги Халқ таълими вазирлигига қарашли 16 та “Меҳрибонлик” уйлари, 4 та Болалар шаҳарчалари, 5 та Оилавий болалар уйлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 13 та Болалар уйлари (Чақалоқлар уйи) бириктирилган эди.
Хусусан, ҳозирга келиб, тадбир бошидан республикамиз бўйлаб 13 та Болалар уйларида жами 531 нафар болалардан, 172 нафари оила ва яқин қариндошларига, оилавий болалар уйларига, васийлик ва потранат, ҳомийликка ҳамда фарзандликка берилди.
2021 йил 13 декабрдаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан Болалар уйларини бирлаштириш ва оптимизация қилиш мақсадида бугун Фарғона ҳамда Сирдарё вилоятидаги Болалар уйлари фаолияти тўхтатилди.