Тадбирда ўқувчилар она тилимизнинг бой тарихий мероси, буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг тилга берган юксак баҳолари, ҳамда бугунги кунда давлат тили сифатида ўзбек тилининг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида бадиий чиқишлар, шеърлар, саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар орқали ифодали тарзда намойиш этдилар.
Кеча давомида ўқувчиларнинг тилга бўлган муҳаббати, миллий қадриятларимизга ҳурмати яққол сезилиб турди. Тадбир нафақат маънавий-маърифий аҳамият касб этди, балки ёшларда она тилига нисбатан фахр ва масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлади.