Анъанага мувофиқ бу йил ҳам меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган чин етимлар, хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун Президент совғалари жўнатилди.
Қорбобо ва Қорқиз олиб келган байрам совғалари Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиева ва бир қатор масъуллар томонидан кутиб олинди.
Совғалар ўз эгалари Президент арчаси байрам тантаналарида топширилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, бу йилги байрамда вилоятимизда 795 нафар болажон Президент совғасини олади.