Пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Миллий гвардия қошидаги Болалар психологияси марказига ташриф ташкил этилди. Психологлар хонасида ўғил-қизлар ўзларини эркин ҳис қилишди. Бу сафарги “Soft skills” йўналишидаги дарслар болажонларда янада илиқ таассурот ва ёқимли ҳис-туйғулар қолдирди.
Шунингдек, улар бошқалар билан мулоқот қилишни, ўз фикр ва истакларини тўғри ифодалашни, ўз позициясини ҳимоя қилишни ҳамда ҳамсуҳбатларининг фикрларини эшитишни ўргандилар.
Шу билан бир қаторда, иштирокчилар жамоада ишлаш бўйича ҳам кўникмаларга эга бўлишди.
Бу каби машғулотларнинг барчаси ўйин тарзида ўтказилиб, катталарга хос бўлган ибратли оҳанглардан бутунлай мустаснодир.