Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоятдаги “Оилавий болалалар уйи” ҳамда Кармана туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг қишки таътилларини мазмунли ўтказиш мақсадида тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди.
Жумладан, Кармана туманидаги Қосимшайх мақбараси ҳамда Работи малик карвонсаройи ва “Сардоба” тарихий маданий меросларини ўрганиш давомида ўқувчилар бой тарихимизни янада теран англаб, бу ердаги экспонатлар, яқин тарихдан сўзловчи қўлёзмалар, суратлар, қадимий қурол-аслаҳалар билан танишдилар. Ўзбек халқининг шу замин тараққиётига қўшган ҳиссасини ҳис қилишди.
Саёҳатда улуғвор тарих ва келажакнинг уйғунликдаги кўриниши ўқувчилар қалбида юксак орзуларни юксалтирди. Ёшлар меҳнат, изланиш бунёдкорлик гарови эканлигини англаб етишди.