Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Оқдарё туманидаги 1-сонли ва Қорасув массивида жойлашган 2-сонли "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари иштирокида Самарқанд шаҳридаги меъморий обидалар ва муқаддас қадамжоларга экскурсия ташкил этилди. Саёҳат давомида Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Ҳазрати Хизр мажмуасига зиёрат қилинди. Тарбияланувчилар зиёрат давомида буюк аждодларимиз ва улар бунёд этган биноларнинг тарихи ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, тарбияланувчилар Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига ҳам ташриф буюриб, узоқ ўтмишга саёҳат қилишди.