Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан Кармана туманидаги Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатчилар мазкур шаҳарда жойлашган қадимий обидаларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, масжид, мадраса, миноралар тарихи бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлди. Бадиий-адабий китоблар ва эсдалик совғалар барча тарбияланувчиларга кўтаринки кайфият улашиб, муқаддас юртга садоқат, шукроналик туйғулари уларнинг юзларида акс этди.
Бухоро заминига қилинган саёҳатдан улкан таассуротлар билан қайтган ёшларда ҳарбий касбига бўлган қизиқишлари янада ортди.