Бухоро вилояти Ёшлар маркази концертлар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Концерт дастурида ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар, сўз усталарининг ҳангомалари барча йиғилганларга маънавий озуқа бериб, кўтаринки кайфият бағишлади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек вилоятдаги "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари ҳам иштирок этиб, дастур барча йиғилганларга манзур бўлди.