Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш котибияти, вилоят халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида, шунингдек, масъул ташкилот вакиллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар жараёнида “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом ва “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом талабларига қатъий амал қилган ҳолда юритилиши ҳамда уларни "Mehrdaftari.uz" электрон платформа орқали рўйхатга қўшиш ва ундан чиқариш тартиблари тўғрисида тушунтириш берилди.