Ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси асосида Пешку тумани "Валфажир" МФЙда истиқомат қилувчи Абдуллаевлар оиласи фарзандлари Самарқанд вилоятига саёҳат қилишди.
Эътироф этиш жоиз, бу галги саёҳат ўтган йилгиларидан фарқли равишда оила даврасида ташкил этилганлиги фарзандларни яна ҳам қувонтирди.
Саёҳат давомида фарзандлар ушбу тарихий вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, замонавий иншоотлари, тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар.