Мазкур тадбирда болажонлар учун тасвирий санъат, шахмат-шашка, арқон тортиш ва қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Тадбирнинг бадиий қисмида Нурафшон шаҳар Маданият марказидан ташриф буюрган болалар ва санъат вакиллари томонидан ажойиб байрам кечаси бўлиб ўтди. Куй-қўшиқ ва рақслар ижроси томоша қилинди. Тадбир якунида болажонлар учун байрам совғалари ҳамда музқаймоқлар тақдим этилди.