Тошкент молия институти томонидан Юнусобод туманида жойлашган 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 2 декабрь куни Адиблар хиёбонида жойлашган Тошкент тарихи музейига Экскурсия амалга оширилди.
Ташриф давомида институт илмий-адабий маслаҳатчиси Нуриддин Очилов томонидан Адиблар хиёбонининг барпо этилиши ва хиёбонда буюк намояндалар хотирасига бағишлаб қад кўтарган ёдгорликлар ҳамда буюк адибимиз Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди, адибнинг асарлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг ёшларимиз Тошкент тарихи музейига ташриф буюрди. Экскурсия давомида Тошкент тарихига оид ноёб экспонатлар, инсон қўли билан яратилган қадимий ашёлар тўғрисида музей ходимлари томонидан ёшларимизга қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Тарихимиз акс этган мазкур маскан барча ёшларнинг хотирасида илиқ таассурот қолдирди.