Миллий гвардия Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан Кармана туманида истиқомат қилувчи Орзиев, Сулатновлар оиласи фарзандлари ҳамда аёл ҳарбий хизматчиларнинг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандга саёҳати ташкил этилди. Болажонлар Самарқанднинг барча диққатга сазовор жойлари, тарихий ва археологик ёдгорликларини зиёрат қилдилар, шунингдек, қадимий Сўғд давлати ва унинг пойтахти Афросиёб ҳақида кўплаб янги ва қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Суҳбат давомида ўғил-қизлар қадимги юнонлар ва римликлар Мароқанд деб атаган Самарқанд тарихи ҳақида ўз билимлари билан ўртоқлашди. Ишончимиз комилки, болажонларнинг ҳаётида жуда кўп ,турли воқеалар содир бўлса ҳам, бу сафарги саёҳат уларнинг хотирасида абадий сақланиб қолади.