Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Адлия бошқармасида “Менинг ҳуқуқим” куни ташкил этилди

17.12.2021 2370

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 16 декабрь куни Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйининг 9-11-синф тарбияланувчилари учун “Менинг ҳуқуқим” куни ташкил этилди.

Тадбирда Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи болаларга бошқарма фаолияти, иш жараёни, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, меҳрибонлик уйларида тарбияланувчилар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Иштирокчиларнинг юридик таълим ва юридик соҳага бўлган қизиқишини орттириш мақсадида адлия бошқармаси ва “Юрт таровати” газетаси билан ҳамкорликда "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан "Коррупция - жаҳолат қурбони" номли онлайн мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.

Тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини синаш мақсадида конституцияга оид савол-жавоблар, тест саволлари ва интерактив ўйинлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Қарши шаҳридаги «Одина» мажмуасида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”га саёҳат уюштирилди.

Адлия ва ёшлар учрашуви таассуротларга бой тарзда ўтказилди ва тадбир сўнгида ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.