Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйида Наврўз байрами муносабати билан миллий қадриятларимизни ўзида жамлаган Наврўз сайли юқори кайфиятда ўтказилди!
Байрам давомида болажонлар учун қизиқарли чиқишлар, миллий ўйинлар ва байрам дастурхони ташкил этилди.
Наврўз – эзгулик ва меҳр-оқибат айёми!