Жонажон юртимизга гўзаллик ва нафосат, ёшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат байрами – Наврўз кириб келар экан, бепоён юртимизни қамраб олган халқ сайлларида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган эзгу тилаклар янграмоқда. Сана муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари байрам тадбирида фаол иштирок этишди.