Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари Навоий вилояти Томди тумани Томдибулоқ Овул фуқаролар йиғинида яшовчи Ражабова Кумушхон Жаббаровна хонадонида ташкил этилган Оилавий болалар уйига ташриф буюрди.
Мазкур Оилавий болалар уйи 2021 йилнинг 23 августда ташкил этилган бўлиб, ҳозирки кунда унда 5 нафар қиз 5 нафар ўғил болалар тарбияланмоқда.
Фарзандликка қабул қилган ота-оналари томонидан болаларнинг хулқи ва одоби хусусида жудаям ижобий фикрларни билдирилиб, ҳар бир боланинг ўзига хос феъл атвор ва истеъдодга эга эканлиги эътироф этилди. Ташриф давомида тарбияланувчиларнинг Оилавий болалар уйидаги яшаш шароитлари, оиладаги шахслараро муносабатлари, қиз ва ўғил бола одоби юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.
Оилада тарбияланаётган ўғил қизлар ҳаётида охирги пайтларда бўлган ўзгаришлардан мамнун эканликлари уларнинг порлаб турган кўзларида акс этган эди.